Билсам, душманимни рафиқ этмасдим,
Пушаймонликда шу ҳолга етмасдим.
Туғилмоқ ва ўлмоқ измимда бўлса,
Бугун келмас эдим, эрта кетмасдим.
*
Чархни айланмайди, дейдиган ким бор,
Бахтим бойланмайди, дейдиган ким бор?
Бехуд масрурликдан қулоч керганлар,
Бир бурда нон топмай дайдиган минг бор.
**
Такаббур хуш кўрмас такаббурларни,
Сур ҳам кўролмайди беюз сурларни.
Шайтон бойлаганин билмас кўзларин,
Тенг кўрарлар ўзларига ҳурларни.
**
Қарсак чин олқишдир ва дегани “соз”,
Чапак-кўнгил учун берилган овоз.
Қачонки гулдурос қарсак кутсангиз,
Чўққиларни оша қилингиз парвоз.
10.07.2023