ЎЛМАС ХЎЖАНИНГ КИТОБ ТАҚДИМОТИ ОЗАРБАЙЖОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИДА ЎТКАЗИЛДИ
Озарбайжон ўзининг кўҳна ва қадим тарихи, адабиёти ва маданияти, табиати ва гўзал Хазар (Касбий) денгизи соҳилларида жойлашганлиги билан чирой ва мафтункорлик касб этиб, улуғ ҳазрат Алишер Навоийнинг увайс устози сифатида илк “Хамса” достонини яратган Низомий Ганжавий туғилган Ватан, туркий қадим юрт сифатида ҳамиша кўринмас ришталар билан жилваланиб, ўзига ром этгувчи диёр.2022 йил ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларнинг саммитида Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари мустаҳкамлиги ва мақсадлар муштараклиги яна бир бор кўринди. Ва бу муносабатлар адабий жараёнлар ривожига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.Яқинда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир-журналист Ўлмасбек Хўжаев Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ижодий сафарда бўлиб қайтди.У 16 ноябрь куни Боку Давлат университети Кутубхоначилик ва ахборот технологиялари факультетида учрашув ўтказди.17 ноябрь куни А.Карим номидаги Шимғоят ижод уйида учрашув ва мушоирада қатнашди. 2022 йил 18 ноябрь куни Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси электрон залида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир-журналист Ўлмасбек Хўжаевнинг “Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий асарларида коммуникациявийлик хусусиятлар талқини” номли китобининг тақдимоти ўтказилди.Унда Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Низомийшунослик шўбасининг мудири Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси мухбир аъзоси Нушоба Оросли, Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари шўбасининг мудири, филология фанлари доктори, профессор Олмос Улви Биннатова, филология фанлари доктори Яшар Қосимбейли, тарих фанлари доктори, доцент Мубориз Оғаларли, филология фанлари доктори Илҳоми Жафарсўй, филология фанлари доктори Захро Оллобердиева, филология фанлари доктори Таҳмина Бадалова Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти илмий котиби, филология фанлари доктори, доцент Ойгун Бағирли китобнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилдилар. Тадбирни Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Президенти Маслаҳатчиси, филология фанлари доктори, профессор Ализода Асқарли олиб борди.Тақдимот якунида Ўлмасбек Хўжаевга Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси номидан “Низомий Ганжавий ҳаёти ва ижоди” номли китобни профессор Ализода Асқарли совға қилди. Шунингдек Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Низомийшунослик шўбаси тарафидан Низомий Ганжавийнинг “Хамса”си таркибига кирувчи достон китоблари, ҳамда Сайид Имомиддин Насимийнинг ва Фузулийнинг девонларини совға қилдилар.19-Ноябрь куни Ўлмасбек Хўжаев Ганжа шаҳрига бориб, улуғ мутафаккир-шайх Низомий Ганжавийнинг қабрини ва Имомзода зиёратгоҳини зиёрат қилди. Низомий Ганжавий номидаги музейида бўлди. Ганжа Регионал Маданият Идораси Марказий кутубхонаси йиғилишлар залида ҳам китоб тақдимоти ўтказилди. Тадбирни Ганжа Регионал Маданият Идораси раис маслаҳатчиси Роҳиб Ҳусайинов очди ва олиб борди. Тақдимотда Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг Ганжа бўлими раҳбари Хазонгул Ҳусайинова, маслаҳатчиси-шоир Аламзар Ализода, шоир Фозил Санон, адиблар Инқилоб Исоқ, Имом Жамилли, Мушфиқ Муҳаррамов, Олмаз Юсуф қизи, Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Ганжа бўлими катта илмий ходими, филология фанлари номзоди Алимухтор Мухторов кутубхона фахрий ишчиси Фарида Қадимовалар китоб ҳақида ва шоир Ўлмасбек Хўжаевнинг Озарбайжонда ўтказилган “Насимий йили” ва “Низомий Ганжавий йили”даги илмий конференцияларда зоом орқали онлайн шаклда қатнашиб фаол бўлганлигини таъкидлашди. Онлайн таниши бўлган ижодкор фарзанди Ўлмасбекни Ганжада Низомий зиёрати ва китоби тақдимоти билан, туғилган кунида дийдор кўришиб турганидан севинч ва ҳаяжонда эканликларини изҳор қилишди.Шу куннинг ўзида Ўзбекистоннинг дўсти ва хайрхоҳ ҳамкори, Миллат вакили Ганира хоним Пашшаева ташаббуси ва таклифи билан Бокунинг Муҳамадий шаҳарчасида доктор Жонпўлат Имоновнинг “Холчали уй”ида учрашув меҳмони бўлди.20 ноябрь якшанба куни Ўлмасбек Хўжаев Бокунинг Ичкаришаҳар меъморий мажмуасини, ва кутубхона, китоб дўконларини кўрди.21 ноябрь куни Евроосиё университети филология факультетида ҳам учрашув ўтказди.Шунингдек, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб, уюшма раиси Анор Ризоев билан учрашди.Хазар денгизи соҳилларида ҳар оқшом сайри ажойиб илҳомлар оғушига чорлаган бўлса, адиб дўстлар таклифи билан боргани шаҳидлар қабристонида “урушнинг номи ўчсин, дунё тинч-омон турсин!” дея тилак-дуолар қилинди.Озарбайжонга ижодий сафари давомида Ўлмасбек Хўжаев Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Президенти Исо Ҳабиббейли имзолаган Сертификат, “А.Карим номидаги Шимғоят ижод уйининг “Фахрий меҳмон Дипломи”, “Евроосиё университети Ташаккурномаси”, “Дада Ал-аскар Маркази” ижтимоий бирлашмасининг “Фахрий Дипломи” билан тақдирлан.
Qədim tarixə və ədəbiyyata malik olan qardaş türk ölkəsi Özbəkistan ən ünlü ədəbiyyat nümayəndələrinin günəşli Azərbaycana gəlişi qonaqpərvərliklə qarşılandı. Müxtəlif təşkilatlarda keçirilən konfrans və təqdimatlar,başqa tədbirlər maraqlı keçdi. Belə tədbirlərdən biri də Dünya poeziyasının korifeylərindən olan ulu Şeyx Nizami yurdunda baş tutdu.Gənc özbək şairi Olmasbek Xocayevlə Mərkəzi kitabxanada keçirilən görüş Gəncə ədəbi mühiti nümayəndələri,elm adamları və oxucular tərəfindən çox maraqlı və alqışlarla qarşılandı. Gənc şairin Azərbaycan klassik ədəbiyyat nümayəndələri,xüsusilə dahi İmadəddin Nəsimi haqqında çıxışı iştirakçılarda xoş təəssürat və minnətdarlıq yaratdı. Gəncə yazarları, elm adamları belə görüşlərin mütəmadi və qarşılıqlı keçməsini təklif etdilər və tədbir haqqında xoş sözlər söylədilər
Go‘zal!
Mazmunli va samarali uchrashuv, muloqotlar bo’libdi. Xursand bo’ldim. O’lmasga omad tilayman. Do’stligimiz abadiy bo’lsin!